Ўзбекистонда ички авиақатновлар чипталари 20 фоизгача арзонлашади

Local

−

image

Ўзбекистонда ички йўналишлар бўйича авиачипталар нархи жорий йил 16 октябрдан бошлаб ўртача 20 фоизгача пасайтирилади. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, қўмита Президент Шавкат Мирзиёев топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида авиация бозоридаги тарифлар, нархларнинг шаклланиши ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганган.

Ўрганишлар давомида ички авиақатновлар билан боғлиқ ташиш харажатларини мақбуллаштириш имкониятлари таҳлил қилиниб, чипталар нархини пасайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Ушбу таклифлар тегишли юқори инстанциялар томонидан қўллаб-қувватланган. Шундан сўнг Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways авиакомпанияси билан ҳамкорликда ички йўналишлар тарифларини қайта кўриб чиққан.

Маълум қилинишича, нархларнинг пасайтирилиши аҳолининг авиақатновлардан фойдаланишини қулайлаштириш, ички туризмни ривожлантириш ҳамда ҳудудлар ўртасида ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим мобил алоқа операторлари тариф нархларини оширишни режалаштираётгани ортидан Рақобат қўмитаси ушбу қарорларнинг асослилигини ўрганишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends