Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида янги қўшма лойиҳалар бошланди
Local
−
21:41 496 2 minutes
Бугун, 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев қўшма лойиҳаларга старт бериш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилган.
Маросим доирасида банк соҳасидаги ҳамкорлик, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, таълим муассасаларини ташкил этиш, автомобилларга ёқилғи қуйиш инфратузилмасини барпо этиш, йирик туристик ва турар жой мажмуаларини қуриш, минерал хомашёни қайта ишлаш ва боғдорчиликни ривожлантиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳаларга старт берилган.
Тадбир иштирокчилари ҳудудлардаги лойиҳа майдонларидан онлайн алоқага чиқиб, амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берган.
Янги қўшма лойиҳалар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги кооперацияни янада кенгайтириш, ўзаро инвестициялар ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ҳамкорликни аниқ амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилиши қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Тошкентга келган эди. Ташриф доирасида Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев тор доирада учрашув ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Олий давлатлараро кенгаш учинчи йиғилишининг қарорини имзолади. Бундан ташқари, Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларини икки мамлакатнинг олий давлат мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Live
All