Ўзбекистон ва Озарбайжон Абадий дўстлик тўғрисида шартнома имзолади
Жамият
−
21:06 341 1 дақиқа
Бугун, 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Олий давлатлараро кенгаш учинчи йиғилишининг қарорини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбарлари ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:
- Пенсия таъминоти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- 2030 йилга қадар товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича дастур;
- Инвестициялар ва савдо соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
- Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2027-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Адлия вазирликлари ўртасида 2027-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Кинология соҳасида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
- Урганч ва Хонкенди, Бухоро ва Лочин, Урганч ва Нахчивон шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги баённомалар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Тошкентга келган эди. Ташриф доирасида Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев тор доирада учрашув ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август