Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус хизматлари раҳбарлари учрашди
Local
−
18 May 2022 13527 1 minute
Кеча, 17 май куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов билан учрашди.
Қирғиз матбуотига кўра, учрашув давомида махсус хизматлар раҳбарлари вертолётда айланиб, Жалолобод вилояти Ала-Бука туманининг Гавасой ҳудудидаги қирғиз-ўзбек чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирган.
Шунингдек, учрашув давомида Қамчибек Ташиев ва Абдусалом Азизов турли масалалар юзасидан фикр алмашган. Йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилинган.



Live
All