Ўзбекистон Осиё ўйинларини йирик ғалаба билан бошлади
Sport
−
13:30 2104 1 minute
Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлади. Филиппинга қарши бўлиб ўтган баҳсда ўзбекистонлик футболчилар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон таркибида Муҳаммадали Ўринбоев 30-дақиқада ҳисобни очди. Саидумархон Саиднуруллаев 60 ва 70-дақиқаларда икки марта гол урди. Рўзибой Файзуллаев 72-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Филиппин терма жамоаси сафида Жошуа Мерино 63-дақиқада гол урган бўлса, Ўзбекистоннинг яна бир голига Муҳаммадали Реимов 80-дақиқада муаллифлик қилди.Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларини йирик ғалаба билан бошлади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.
Навбатдаги турда Равшан Ҳайдаров шогирдлари 18 сентябрь куни Қувайтга қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда эса 22 сентябрь куни Вьетнам терма жамоаси билан тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Осиё ўйинларининг дастлабки турда Филиппин терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.