Ўзбекистон Қирғизистонга қарши оқ либосда ўйнайди
Sport
−
19 March 2025 5160 1 minute
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши оқ либосда ўйнайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
Миллий жамоа эртага, 20 март куни ЖЧ-2026 саралаши доирасида Қирғиз Республикасига қарши ўйин ўтказади. Бугун,19 март куни ушбу баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Ўзбекистонлик футболчилар мазкур баҳсда тўлиқ оқ, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракаланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувини бошқариб борадиган ҳакам эълон қилингнади.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August