Ўзбекистон Эронни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Sport
−
21:01 2858 1 minute
Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Эрон миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Курашларга бой ўтган ўйинда Ўзбекистон МТЖ ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалари Ўзбекистон футболчилари устунлигида ўтди. 10-дақиқада прессинг натижасида эронлик футболчи хатога йўл қўйди ва Элдор Шомуродов бу хатони кечирмади – 1:0. Таймнинг ўрталарида форслар босимни ошириб, гол уришга ҳаракат қилди. Бироқ улар бунга биринчи бўлимда эриша олмади.
Иккинчи бўлимнинг бошида эронликлар жарима зарбасидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. 58-дақиқада эса Каримовга нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб Эрон дарвозасига пенальти белгиланди. Шомуродов пенальтини голга айлантирди. 90+4 дақиқада Ҳусайн Норчаев ҳисобни яна оширди. Шу тариқа ўйин 3:1 ҳисобида якунланди.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.
Live
All