Ўзбекистон чемпионати янги мавсумига қуръа ташланди
Sport
−
01 February 2025 7753 1 minute
Бугун, 1 февраль куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон Суперлигаси 2025 йилги мавсум учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа Бергер тизими асосида амалга оширилди. Якунда дастлабки турда жуфтликлар номи аниқ бўлди.
Суперлига-2025 1-тури қуйидагича кўриниш олган:
ОКМК - “Бухоро”;
“Пахтакор” - “Машъал”;
“Қўқон-1912” - “Андижон”;
“Бунёдкор” - “Нефтчи”;
“Қизилқум” - “Сурхон”;
“Насаф” - “Сўғдиёна”;
“Хоразм” - “Шўртан”;
“Навбаҳор” - “Динамо”.
Маълумот ўрнида, Суперлига-2025 турнирига март ойида старт берилади. Ўзбекистон Суперлигасининг амалдаги ғолиби Қаршининг “Насаф” клуби ҳисобланади. ОКМК ва “Сўғдиёна” клублари кучли учликка кирди.
Live
All