Ўзбекистон Биринчи хоними Сеулда маданий дастурда қатнашди
Local
−
17:26 607 1 minute
Бугун, 16 сентябрь “Марказий Осиё – Корея Республикаси” форматидаги биринчи саммит доирасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси Биринчи хоними Ким Хе Гён ва Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Айгул Жапарова билан биргаликда “Чонг Ва Де” қароргоҳида ўтказилган маданий дастурда иштирок этди. Бу ҳақда Зироат Мирзиёеванинг Телеграм каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, дастур аввалида Биринчи хонимлар анъанавий чой маросими давомида маданий мулоқотнинг, миллий анъаналарни асраб-авайлашнинг ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг аҳамияти юзасидан фикр алмашган.


Шундан сўнг юқори мартабали меҳмонларга Кореянинг бой маданий мероси билан таништирувчи концерт дастури намойиш этилган. Дастурдан анъанавий корейс рақслари ва мусиқий асарлар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида мамлакат Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Биринчи хоними Ким Хе Гён ҳамроҳлигида Корея Миллий сарой музейига ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All