Ўзбекистон аҳолиси 1 асрда 30 миллионга кўпайди

Local

−

image

Ўзбекистон аҳолисининг 100 йиллик демографик кўрсаткичлари эълон қилинди. Унга кўра, ўзбекистонликлар бир аср давомида 30 миллионга кўпайган. Бу ҳақда, Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумот тақдим этди.

Таъкидланишича, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра республиканинг доимий аҳолиси сони 36 024 946 кишини ташкил этади.

Йиллар кесимида мамлакатнинг доимий аҳолиси сони эса қуйидагича:

  • 1920 йил – 4,4 млн. киши;
  • 1930 йил – 4,9 млн. киши;
  • 1940 йил – 6,6 млн. киши;
  • 1950 йил – 6,2 млн. киши;
  • 1960 йил – 8,4 млн. киши;
  • 1970 йил – 11,8 млн. киши;
  • 1980 йил – 15,8 млн. киши;
  • 1990 йил – 20,2 млн. киши;
  • 2000 йил – 24,5 млн. киши;
  • 2010 йил – 28 млн. киши;
  • 2020 йил – 33,9 млн. кишини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2035 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 45 млн. кишидан ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends