Уругвайда футбол ўйини вақтида тўп ЙТҲга сабаб бўлди (видео)
Sport
−
18:53 377 1 minute
Уругвайда мамлакат иккинчи дивизиони доирасидаги “Уругвай Монтевидео” ва “Пайсанду” жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида тўп стадион ташқарисига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Cerfia” нашри хабар берди.
Монтевидеодаги 1500 томошабинга мўлжалланган “АНКАП Парк” стадионида ўтказилган баҳсда тўп майдон ташқарисига чиқиб, яқиндаги йўлга тушган. Бунинг оқибатида бир нечта автомобиль кескин тормоз берган ва машиналардан бири орқадан келган бошқа автомобиль билан тўқнашган. Авария сабабли йўлда ҳаракат тахминан 20 дақиқага тўхтатилган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
Шунга қарамай, учрашув давом эттирилган ва “Уругвай Монтевидео” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ягона голни 37-дақиқада Лукас Родригес киритган.