Андижонда Chery мактаб ўқувчисини уриб юборди (видео)

Crime

−

image

Бугун, 13 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида Chery пиёдалар йўлагидан ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборгани ва ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзсидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси соат 12:30 ларда Андижон шаҳар Шабнам кўчасида содир бўлган. 1957 йилда туғилган Т.У. Chery Tiggo 8 Pro русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, 56-сонли умумий ўрта таълим мактаби қаршисидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ҳайдовчи ҳамда унга тегишли автомашина топилган.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи ҳодиса жойидан кетиб қолмаган. У бошқа транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаслик мақсадида автомашинани хавфсиз жойга тўхтатган. Шундан сўнг, ЙПХ ходими етиб келгач, у билан биргаликда жабрланган пиёдага биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Андижон шаҳридаги шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борилган. Кейинчалик автомашина белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt скутерни уриб юбориши оқибатида буви ва унинг невараси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends