“Урдию сурди”. Қашқадарёда ҳайдовчи одам уриб, қочиб кетди

Crime

image

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида Lacetti ҳайдовчиси пиёдани уриб, қочиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 12 февраль куни тунги соат 20:30 да Яккабоғ тумани Чўмич маҳалласида содир бўлган. Унда 27 ёшли ҳайдовчи автомобилида пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган. Автоҳалокат оқибатида пиёда вафот этган. 

Ҳайдовчининг маълум қилишича, у кетганидан сўнг тез ёрдамга қўнғироқ қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 февраль куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends