UEFA пайпоқлар сабаб Францияга 10 минг евро жарима солди

Sport

−

image

Европа футбол иттифоқи (UEFA) Франция футбол федерациясини миллий терма жамоа футболчилари учун белгиланган кийим-кечак талабларини бузгани сабабли 10 минг евро миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда “Le Parisien” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳодиса жорий йилнинг 28 сентябрь куни UEFA Миллатлар лигаси доирасида Бельгияга қарши ўйин олдидан содир бўлган. Учрашув Франция терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Франциялик футболчилар пайпоқларидаги ленталар ранги белгиланган талабларга мос келмагани боис учрашув бошланиши бир неча дақиқага кечиктирилган. Ташкилотчилар жамоаларга майдонга чиқишга рухсат беришдан аввал ушбу камчиликни бартараф этишни талаб қилган.

UEFA мазкур ҳолатни Миллатлар лигаси регламентининг 6.07-банди бузилиши сифатида баҳолаган. Унга кўра, миллий федерациялар ташкилотнинг махсус платформасида зарур маълумотларни олдиндан тақдим этиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги Осиё ўйинларида волейбол бойича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 долларлик пайпоқлар сабаб дисквалификациядан қутулиб қолганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends