UEFA FIFA’га рақобатчи халқаро турнир ташкил этмоқчи
Sport
−
18:56 503 1 minute
Европа футбол иттифоқи (UEFA) FIFA ҳомийлигида ўтказиладиган мусобақаларга рақобат қиладиган янги халқаро футбол турнирларини ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Манбага кўра, UEFA, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ҳамда Шимолий, Марказий Америка ва Кариб денгизи футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) FIFA мусобақаларига муқобил бўладиган халқаро турнирларни ташкил этиш бўйича музокараларни бошлаган.
Учала ташкилот ҳам футболчиларга FIFA томонидан қўлланиши мумкин бўлган жазо ва чекловлардан холи тарзда янги мусобақаларда иштирок этиш имконини беришни истамоқда.
Аввалроқ, UEFA, ОФК ва КОНКАКАФ FIFA президенти Жанни Инфантинони ишончни суиистеъмол қилишда айблаб, қўшма баёнот берган эди.
“Бирор киши ўзини жамоадан устун қўйса, унинг раҳбариятига бўлган ишонч йўқолади”, дейилади баёнотда.
Ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Инфантинонинг Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотишга уринишини ҳам танқид қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UEFA, ОФК ва КОНКАКАФ FIFA президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш таклифидан сўнг ташкилот фаолиятини мустақил текширишга чақириб, футбол жамоатчилига мурожаат йўллаганди.
Live
All