Учлар иттифоқи: Туркия, Саудия ва Покистон қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
World
−
10 August 1316 1 minute
Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони мудофаа технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиб, ҳарбий тажриба алмашади ва қўшма машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда “Türkiye” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур машғулотлар “Макка келишуви”да кўзда тутилган бўлиб, ҳужжат Туркия парламенти томонидан кузги сессияда ратификация қилинганидан сўнг кучга киради.
Нашр маълумотларига кўра, 3 давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг дастлабки босқичи армиялар ўртасида кадрлар алмашинувидан бошланади. Бу узоқ муддатли ҳарбий ҳамкорлик учун асос яратиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, қўшма ҳарбий машғулотлар 3 давлат қуролли кучларининг эҳтимолий инқирозли вазиятларда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш имкониятини оширади.
Шунингдек, Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони мудофаа саноати соҳасида ҳам фаол ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Бунинг учун мамлакатларнинг ишлаб чиқариш, технологик ва илмий-тадқиқот имкониятларидан фойдаланиш кўзда тутилган.
Келишув доирасида яратиладиган эрта огоҳлантириш механизми давлатларнинг ҳарбий тийиб туриш салоҳиятини кучайтириши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Макка келишуви” жорий йилнинг 7 август куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф томонидан имзоланган. Унга кўра, иштирокчи давлатлардан бирига қилинган ҳужум барча 3 давлатга қарши агрессия сифатида баҳоланади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August