Туркияда ўзбекистонлик аёл автоҳалокатда вафот этди, яна бири оғир кома ҳолатида
Local
−
13 June 2019 5015 1 minute
Олдинроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган ЙТҲ оқабатида 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
ТИВ Матбуот хизмати тарқатган хабарларга кўра, яна бир ўзбекистонлик аёл жорий йилнинг 11 июн куни Истанбул шаҳрида содир бўлган автоҳалокат натижасида ҳалок бўлган.
Маълум қилинишича, вафот этган шахс 1987 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Муҳайё Шерданова бўлган.
Ушбу ҳодисада марҳуманинг 1976 йилда туғилган опаси Матлуба Шердонова жабрланган ва ҳозирда “Қонуний Султон Сулаймон” шифохонасида кома ҳолатида қолмоқда.
Бош консулхона вазиятни, жумладан, ҳодиса юзасидан тергов жараёнини назоратга олган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August