Туркий инвестиция фонди ташкил этилди

World

image

Туркий Давлатлар Ташкилотининг бугун, 16 март куни Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтган навбатдан ташқари саммити якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

1. Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитининг Анқара декларацияси;

2. Туркий давлатлар ташкилотининг фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги қарор;

3. Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги битим.

Саммитда  ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари – Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари – Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, Шимолий Кипр Турк Республикаси Президенти Эрсин Татар иштирок этди.  


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends