Трамп вакилларининг Москвага сафари сабаби маълум бўлди

World

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнер Россия ва Украина ўртасидаги урушни якунлаш бўйича тинчлик келишувига эришиш учун хорижга йўл олади. Бу ҳақда Трамп кеча, 4 сентябрь куни журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.

Нашрга кўра, Трамп Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда АҚШ урушни тугатишга қаратилган янги ва аниқ таклифга эга эканини айтган. Бироқ Трамп тинчлик таклифининг тафсилотларини очиқламаган. Шунингдек, Уиткофф ва Кушнер Россияга, Украинага ёки ҳар икки давлатга боришини ҳам аниқ айтмаган.

“Бизда тинчлик учун бир ғоя бор“, деган Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Уиткофф ва Кушнер “ажойиб музокарачилар“ бўлиб, АҚШ уларни келишувга эришиш имкониятини баҳолаш учун юбормоқда.

Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский эса Уиткофф ва Кушнер аввал Москвага, эртага, 6 сентябрь куни эса Киевга боришини маълум қилган. “Reuters“ манбаларига кўра, улар ҳафта охирида Москвага ташриф буюриб, кейин Киевга йўл олишни режалаштирган. Бироқ хавфсизлик масалалари сабабли сафар жадвали сўнгги кунларда ўзгарган ва Киевга ташриф ҳали якуний тасдиқланмаган.

Ғарб разведка хизматларининг аксарият вакиллари Россия Президенти Владимир Путин қисқа муддатли келишувга эришишдан манфаатдор эканига шубҳа қилмоқда. Украина разведкаси эса Россия яқин истиқболда урушни юмшатиш ўрнига, уни янада кучайтириши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф Россия пойтахти Москвага эълон қилинмаган музокаралар учун борган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends