Трамп Ҳормузни учинчи бор “Америка ҳудуди“ деб атади (видео)
World
−
11:16 787 1 minute
АҚШ Президенти Дональд Трамп Ҳормуз бўғозини ҳозирда “Америка ҳудуди” деб ҳисоблашини айтди. Бу ҳақда у кеча, 21 август куни Жанубий Каролинадаги сайловолди митингида сўз очди.
“Биз ҳатто ғалаба қозондикми-йўқми, билмаймиз, чунки мен ҳозир Ҳормуз бўғозини Америка ҳудуди деб ҳисоблайман”, деган Трамп.
У, шунингдек, Эронни яна бомбардимон қилиш ҳақида ҳазил қилган.
“Бугун жума оқшоми. Бизда ҳали кўп вақт бор. Яна нима қилишим керак? Бориб, Эронни яна бироз бомбардимон қилайми?” деган АҚШ Президенти.
Трампнинг айтишича, АҚШ Ҳормуз бўғозини блокада орқали назорат қилмоқда. Унинг таъкидлашича, Вашингтон хоҳламаса, ҳеч қандай кема бўғоздан ўта олмайди.
АҚШ Марказий қўмондонлигининг маълум қилишича, 21 август ҳолатига кўра, АҚШ кучлари блокадага риоя қилиш учун 68 та тижорий кеманинг йўналишини ўзгартирган.
Маълумот учун, Ҳормуз бўғози Эрон ва Уммон ўртасида жойлашган бўлиб, дунёда денгиз орқали ташиладиган нефтнинг қарийб бешдан бир қисми ушбу ҳудуд орқали ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Трамп жорий йилнинг 14 август куни Ҳормуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиши мумкинлигини айтганди. Кейинчалик у ижтимоий тармоқда бўғоз “АҚШнинг янги ҳудуди” сифатида кўрсатилган харитани ҳам эълон қилганди.
Live
All