Эртага Тошкентнинг қатор марказий кўчалари ёпилади

Local

image

Эртага, 3 март куни Тошкентда соат 8:00 дан 11:00 гача Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган марафон ўтказилади. Марафонда 900 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этиши режалаштириляпти.

Марафон Ойбек кўчасидаги "Shox Med Center"дан бошланади ва Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчасидан ўтиб, Алишер Навоий номидаги Давлат катта академик театрида якунланади.

Шу муносабат билан қуйидаги кўчаларда вақтинча автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

Ойбек кўчаси Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача;

Афросиёб кўчаси Шаҳрисабз кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача;

Шароф Рашидов кўчаси Афросиёб кўчасидан Зарафшон кўчасигача.

Тошкент шаҳар ИИББ вақтинча юзага келадиган ноқулайлик учун узр сўраган.


Rate Count

85

Rating

3

Rate this article

Share with your friends