Тошкентдаги кўчалардан бирида ёнғин чиқди (видео)

Crime

−

image

Бугун, 15 август куни Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар  Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 12:16 да Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Ўрта-Масжид” маҳалласида содир бўлган. Ҳудудларнинг бирида очиқ майдонда чиқинди ва шох-шабба  ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:08 да ёнғин ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда хонадон ва унга туташ кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends