Тошкентдаги газ “заправка”ларда нега турнақатор навбатлар пайдо бўляпти?

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида газ тўлдириш шохобчаларида тирбандликлар юзага келгани ҳақида хабар тарқалди.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, кеча, 23 август куни Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Аввал хабар берганимиздек Юнусобод туманидаги 6 та газ тўлдириш шохобчаларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган.

“Таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар истеъмолчилардан  бошқа газ тўлдириш шохобчаларидан фойдаланишини илтимос қиламиз”, дейилади муносабатда.


Tags

gaz

Rate Count

359

Rating

3

Rate this article

Share with your friends