Тошкентдаги “дом”ларнинг бирида кучли ёнғин юз берди (видео)

Crime

−

image

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 25 июнь куни соат 19:13 да ФВБга Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 12-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида  хабар келиб тушган. Унга кўра, ёнғинни бартараф этиш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 2 та автонарвондан иборат қутқарувчилар жамоаси соат 19:21 да етиб бориб, соат 19:55 да ёнғин ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг тахминан 150 м кв майдонида том қисми ёниб зарарланган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends