Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган автобус ағдарилиб кетди
Local
−
29 July 2020 9312 1 minute
Кеча, 28 июль куни Тошкентнинг Олмазор туманида автобус ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Соат 11:00 ларда Тошкент халқа автомобиль йўлида 18-автопаркка тегишли Isuzu автобуси ҳайдовчиси 30 ёшли Раҳимжон Ш. йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаган ҳаракат содир этган.
Яқин-атрофда ҳаракатланиб борган “Зил-131” русумли юк автомобили ҳайдовчиси 28 ёшли Муроджон Б. фавқулодда тўхташ учун барча чораларни кўришига қарамасдан, автобуснинг ён томонига тўқнашиши натижасида автобус ағдарилиб кетган.
ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмаган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August