Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган автобус ағдарилиб кетди
Жамият
−
29 Июль 2020
7430Кеча, 28 июль куни Тошкентнинг Олмазор туманида автобус ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Соат 11:00 ларда Тошкент халқа автомобиль йўлида 18-автопаркка тегишли Isuzu автобуси ҳайдовчиси 30 ёшли Раҳимжон Ш. йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаган ҳаракат содир этган.
Яқин-атрофда ҳаракатланиб борган “Зил-131” русумли юк автомобили ҳайдовчиси 28 ёшли Муроджон Б. фавқулодда тўхташ учун барча чораларни кўришига қарамасдан, автобуснинг ён томонига тўқнашиши натижасида автобус ағдарилиб кетган.
ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмаган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023