Тошкентда иккита хонадонда ёнғин юз берди

Crime

image

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 2 хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 июль куни соат 16:18 да Юнусобод туман Сандиққўрғон 4-тор кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида иккита хонадонда умумий 150 квадрат метр майдонда уйнинг том қисми зарарланган. Ёнғин-қутқарув техникалари воқеа жойига соат 16:21 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин 16:59 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.


Tags

Rate Count

190

Rating

3

Rate this article

Share with your friends