Қашқадарёда бирйўла 2 та ошхонага ўт кетди (видео)

Crime

−

image

Бугун, 1 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Амир Темур кўчасида жойлашган икки ёнма-ён қурилган умумий овқатланиш шохобчаларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса тонгги соат 03:17 да Яккабоғ тумани Амир Темур кўчасида содир бўлган.

Ёнғин жойига Яккабоғ тумани ФВБ 22-сонли қутқарув қисмидан 2 та бўлинма соат 03:25 да етиб бориб, ёнғин соат 04:25 ларда тўлиқ бартараф этилган.

Оқибатда биринчи овқатланиш шохобчасининг 40 квадрат метр, иккинчисининг эса 38 квадрат метр майдонига зарар етган.

Билдирилишича, ёнғиннинг сабаби аниқланмоқда. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 600 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends