Тошкентда автобус иккита автомобилни ортидан урди

Crime

image

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида автобус, Lacetti ва Nexia русумли автомобилллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, ЙТҲ Яшнобод тумани Боткина кўчасида кеча, 27 июль куни соат 13:00 да содир бўлган. 

Маълум қилинишича, ЙТҲ учта транспорт воситаси: Тошкент вилоятилик 1990 йилда туғилган И.М. бошқарувидаги Mercedes-Benz; Сурхандарё вилоятилик 1987 йилда туғилган Р.З. бошқарувидаги Lacetti русумли енгил автомобиль; ва 1991 йилда туғилган Ш.И. бошқарувидаги Nexia иштирокида содир бўлган. 

Ҳозирда мазкур ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.


Tags

Rate Count

107

Rating

3

Rate this article

Share with your friends