Тошкентда анъанавий ариқлар тармоғи қайта тикланади
−
25 November 2025 3656 2 minutes
Тошкентда анъанавий суғориш каналлари тармоғи – ариқлар тизимини қайта тиклаш ишлари бошланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу тизим кўп йиллар давомида шаҳарнинг сув тақсимотини таъминлаб, қулай микроиқлим яратишга хизмат қилиб келган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ариқларни босқичма-босқич тиклаш ва замонавийлаштириш режасини ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган:
- Мавжуд ариқ ўзанларини тозалаш ва таъмирлаш;
- шикастланган қисмларни тиклаш;
- каналлар атрофидаги ҳудудларда тартиб ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш;
- ариқлардан келажакда мунтазам ва самарали фойдаланиш учун зарур шароит яратиш.
Маълум қилинишича, ишларнинг асосий мақсади – вақт синовидан ўтган усулларга таянган ҳолда сув чиқариш ва суғориш самарадорлигини ошириш, шаҳардаги чангланиш даражасини камайтириш, шунингдек, пойтахт атроф-муҳитининг экологик ҳолатини яхшилашдан иборат.
2026 йил баҳорида бошланиши мўлжалланган ушбу лойиҳа Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларнинг бир қисми сифатида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда дарахтлар сонини кўпайтириш, экологик вазиятни барқарорлаштириш ва атмосфера ҳавосини тозалаш мақсадида “Яшил белбоғ” ва “Яшил коридор” лойиҳалари амалга оширилиши маълум қилинганди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November
Qora dengizda dron kemaga hujum qildi
15 November