Тошкентда “Akfa”нинг юк машинаси ёниб кетди
Local
−
30 May 2019 5526 1 minute
Бугун, 30 май куни Тошкентда юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун соат 11:52 да Тошкент шаҳар ЁХБ куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Яшнобод тумани, Оҳангарон шох кўчаси 11-уй олдида Газель русумли юк ташиш автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида автомашинанинг мотор, салон қисми ва юкхонасидаги маҳсулотлари қисман ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.