Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига янги ўринбосар тайинланди
Local
−
07 January 2020 10272 1 minute
Подполковник Ойбек Худайбердиевич Мурадов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Ойбек Мурадов ИИББ бошлиғининг ўринбосари - Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У бугунга қадар, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тузилмаларида терговчи, катта терговчи, ЎМИБ катта терговчи, тергов бўлинмаси, бўлими бошлиғи, Ташкилий бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи, Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.