Тошкент метросида ёнғин чиқди (видео)
Crime
−
17 January 2024 13913 1 minute
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиққани ҳақида хабар тарқалди. Бунга “Тошкент метрополитени” ДУК муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 17 январь куни соат 19:30 ларда “Космонавтлар” метро бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган. Шу боисдан йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
"Тошкент метрополитени" ДУК келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November