Тезкор-қидирув департаментига янги бошлиқ тайинланди

Local

−

image

Бугун, 28 октябрь куни Мирмансур Миршоҳидович Мирҳамидов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли қарорни имзолади.

Маълумот учун, Мирмансур Мирҳамидов бунгача Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2025 йилнинг март ойида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи полковник Шавкат Раҳмонов ишдан олингани ҳақида хабар берган эди. Унинг ўрнига эса полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди. 

Жорий йилнинг январь ойида Ботир Қудратхўжаев Аюбхон Раҳматуллаев ўрнини эгаллади. 12 октятбрь куни эса у Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига тайинланди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic