Тез ёрдамга йўл бермаган Mercedes ҳайдовчиси жазоланди (видео)

Crime

image

Самарқанд шаҳрида тез тиббий ёрдам автомашинасига йўл бермаган Mercedes-Benz русумли автомобиль ҳайдовчисига нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 17 август куни содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Самарқанд шаҳри кўчаларида ҳаракатланаётган Mercedes-Benz русумли автомобиль ҳайдовчиси махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашинасига йўл бермагани акс этган.

Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ўрганиш олиб борилган. Оқибатда ҳайдовчининг махсус транспорт воситасининг ҳаракатланишига халақит бергани аниқланган.

Шундан сўнг, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) билан белгиланган тартибда чора кўрилган. Шунингдек, ҳайдовчи билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида тез тиббий ёрдам автомашинасига йўл бермаган Deepal S7 русумли автомобиль ҳайдовчисига чора кўрилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends