Татаристонга дрон ҳужуми оқибатида хорижликлар ҳам жабрланди
World
−
03 April 2024 4982 1 minute
Аввалроқ, Татаристоннинг "Елабуга" махсус иқтисодий зонасига дрон ҳужум қилгани ҳақида хабар бергандик. Ҳужум оқибатида 14 киши, жумладан, икки ўсмир жароҳатланган. Бу ҳақда “РБК” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, “Елабуга Политех” ётоқхонаси учувчисиз учоқлар томонидан нишонга олиниши сабабли хорижликлар ҳам жабр кўрган. Улар орасида Қирғизистон, Шри-Ланка, Зимбабве, Руанда, Конго, Кения, Нигерия ва Жанубий Судан фуқаролари ҳам бор.
Нашрнинг ёзишича, жароҳатланганлар бир кун аввал Республика болалар клиник шифохонасига ётқизилган. Уларнинг аҳволи ўртача оғир, деб баҳоланган. Эрталаб олти нафар жабрланувчига Елабуга марказий шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилган, қолганлари амбулатор даволанишга ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг тўққиз вилоятига дрон ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Отабоева Мадина
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August