Татаристонда маст ўзбекистонлик пляжда чўмиламан деб чўкиб кетди

Crime

−

image

Татаристонда маст ўзбекистонлик эркак шаҳар пляжининг тақиқланган ҳудудида чўмилиб, чўкиб кетди. Бу ҳақда “Татарстан24” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Нижнекамск шаҳрининг “Кама” пляжида содир бўлган. 7 июлдан бошлаб пляждаги сув сифатсиз деб топилгани учун у ёпилган, бироқ тақиқларга қарамай эркак сувга шўнғиган ва қайтиб чиқмаган.

“Эркакнинг жасадини қидириш давом этмоқда. Ғаввослар ўзбекистонликни тахминан 8 метр чуқурликдан қидирмоқда, аммо кучли оқимлар жасадни воқеа жойидан узоққа олиб кетган бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак селфи тушаман деб сувда чўкиб кетганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends