Таиландда автомобиль ижараси шохобчасида ёнғин чиқиб, 11 киши ҳалок бўлди
World
−
09:51 225 1 minute
Таиланднинг жанубидаги Пхукет курорт оролида жойлашган савдо биносида бугун, 16 ноябрь куни эрта тонгда ёнғин содир бўлди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлиб, яна 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин автомобилларни ижарага бериш шохобчаси жойлашган бинода бошланган ва кейинчалик яқин атрофдаги бир нечта бинога тарқалган.
Таиланд расмийларига кўра, ёнғин 16 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 03:17 да бошланган. Ўт ўчирувчилар тахминан икки соат давомида аланга билан курашиб, уни назорат остига олган.
Жароҳатланганларнинг 15 нафари Таиланд, бир нафари эса Мьянма фуқароси бўлган. Политсия маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида сайёҳлар йўқ.
Ёнғин Пхукет оролининг ғарбий соҳилидаги машҳур Патонг пляжи яқинида, шаҳар ҳудудида содир бўлган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой шимолидаги Шанси провинсиясида жойлашган турар жой биносида ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлиб, яна 38 киши шифохонага юборилган.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November