Сурхондарёда “Жигули” қўйлар подасини уриб юборди (видео)
Crime
−
01 December 2022 17627 1 minute
Кеча, 30 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Шаҳриобод” маҳалласида “Жигули ВАЗ-2106” русумли автомобиль қўйлар подасини уриб юборган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, машина бошқарувида 1982 йилда туғилган Р.К. бўлган. Ҳайдовчи автомашинаси билан Денов-Чегара йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганда, айнан шу йўналишга чиққан “Назарсой” фермер хўжалигига тегишли 753 бош қўйдан 30 тасини уриб юборган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё тумани Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September