Сурхондарёда юк машинаси уриб кетган 4 яшар бола вафот этди

Crime

image

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида юк машинаси уриб юборган 4 яшар бола вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 4 декабрь куни Бойсун туманидаги 45-мактабнинг 2-синф ўқувчиси бўлган қизча 4 ёшли укасини боғчадан олиб қайтаётганда йўлнинг белгиланмаган жойидан, бетон тўсиқ устидан ўтказиб қўйган. Бола опасини кутмасдан йўлнинг қатнов қисмидан югуриб ўтган. Тўсатдан юз берган вазиятда тўхташга улгурмаган юк машинаси эса болани уриб юборган. 

Воқеа М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг Бойсун тумани Чилонзор маҳалласидан ўтган қисмида содир бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёда поезд келиб урилган Spark ҳайдовчиси вафот этганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends