Сурхондарёда ўқитувчи 180 минг долларга наркотик сотаётганида қўлга тушди (видео)
Crime
−
10 March 8223 1 minute
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ўқитувчи 180 минг долларга наркотик сотаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи, 1984 йилда туғилган фуқаро муқаддам тожикистонлик наркокурьерлар келтириб берган 14 кг 680 гр “опий” моддасини шартли харидорга 180 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда наркосавдогарнинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаб келган шахслар ушланганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September