Фарғонада қарийб 21 минг дона психотроп модда сақлаган шахслар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида қарийб 21 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда 1983 йилда туғилган маҳаллий фуқаро бошқарувидаги Spark русумли автомашина тўхтатилган.

Натижада унинг салон қисмида 9960 дона “зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Бошқа ҳолатда эса қўшни давлатдан кучли таъсир қилувчи дори воситаларини контрабанда қилиб, Тошкент шаҳридаги жиноий шерикларига етказиб бериш билан шуғулланган Қувасой шаҳрида яшовчи, 30 ёшли шахс бошқарувидаги Cobalt машинаси Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган ЙПХ масканида тўхтатилган.

Қайд этилишича, автомашина эшикларининг ички қисмига 8000 дона “зардекс” ва 309 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситалари яшириб қўйилгани аниқланган.

Бағдод туманида қайд этилган ҳолатда эса, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Nexia автомашинасидан 1691 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинган.

️Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбирда 25 ёшли фуқаро ўзининг 1991 йилда туғилган жиноий шериги воситачилигида 1274 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дориларни харидорга 56 млн сўмга сотган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш), 246-моддаси (контрабанда), 273-моддалари (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Зангиота туманида катта миқдорда психотроп сақлаган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона психотроп гиёҳвандлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made
Российалик пранкчилар Ризо Паҳлавийни масхара қилди Российалик қизиқчилар – Вован ва Лехус Ризо о‘зларини Германийа канслери маслаҳатчилари сифатида танищтириб, у билан бог‘ланган. Улардан бири о‘зини “Адолф” деб танищтирган ва ҳатто камера қарщисида Адолф Гитлерга о‘хщащ қийофада намойон бо‘лган. Вазийат мутлақо кулгили ва щубҳали бо‘лищига қарамай, Ерон собиқ валиаҳд щаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳеч қандай иккиланищ ко‘рсатмаган. Сохта маслаҳатчи Германийа Еронга қарщи ҳарбий ҳужумга қо‘щилищга таййорлигини да’во қилган. Паҳлавий еса бу г‘ойани мамнунийат билан кутиб олган. “Нафақат исроилликлар ва америкаликлар, балки ко‘проқ давлатлар бу кампанийага қо‘щилищи керак. Германийа щундай қат’ий позитсийани егаллаганидан хурсандман”, деган у. Сҳунингдек, у Ерон ҳукумати аг‘дарилган тақдирда о‘з ролини қандай ко‘рищини ҳам очиқчасига айтган. “Режим қулащи билан биз ҳаракатга кирищищга ва ҳокимийат бо‘щлиг‘ини то‘лдирищга таййормиз”, дейа қо‘щимча қилган Паҳлавий.

02:53

Российаликлар пранкчилар Ризо Паҳлавийни масхара қилди Российалик қизиқчилар – Вован ва Лехус Ризо о‘зларини Германийа канслери маслаҳатчилари сифатида танищтириб, у билан бог‘ланган. Улардан бири о‘зини “Адолф” деб танищтирган ва ҳатто камера қарщисида Адолф Гитлерга о‘хщащ қийофада намойон бо‘лган. Вазийат мутлақо кулгили ва щубҳали бо‘лищига қарамай, Ерон собиқ валиаҳд щаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳеч қандай иккиланищ ко‘рсатмаган. Сохта маслаҳатчи Германийа Еронга қарщи ҳарбий ҳужумга қо‘щилищга таййорлигини да’во қилган. Паҳлавий еса бу г‘ойани мамнунийат билан кутиб олган. “Нафақат исроилликлар ва америкаликлар, балки ко‘проқ давлатлар бу кампанийага қо‘щилищи керак. Германийа щундай қат’ий позитсийани егаллаганидан хурсандман”, деган у. Сҳунингдек, у Ерон ҳукумати аг‘дарилган тақдирда о‘з ролини қандай ко‘рищини ҳам очиқчасига айтган. “Режим қулащи билан биз ҳаракатга кирищищга ва ҳокимийат бо‘щлиг‘ини то‘лдирищга таййормиз”, дейа қо‘щимча қилган Паҳлавий.

02:51