Сурхондарёда Nexia ва ЗИЛ иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди

Local

image

Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида 2020 йил 15 февраль куни содир бўлагн Nexia ва ЗИЛ русумли автомобиллар тўқнашуви ҳалокатли якун топди.

Шу куни тахманан соат 16:00 да, туманнинг “Қизилтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий йўлда, Шўрчи тумани “Эгарчи” маҳалласида яшовчи Ш.А. ўзининг Nexia’сини бошқарувини йўқотиб қўяди. Оқибатда, қарама-қарши томонидан келаётган, Шўрчи тумани “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи А.А. бошқарувидаги ЗИЛ русумли автоуловининг йўлига чиқиб кетади ва тўқнашув содир бўлади.

Маълумотларга кўра, Nexia йўловчиси, Қумқўрғон туманида яшовчи М.Х. Суд-тиббий экспертизасининг 2020 йил 29 февраль кунидаги хулосасига кўра, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб, 29 февраль куни соат 09:30 да касалхонада вафот этган. 

“29 февраль куни Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.


Rate Count

37

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends