Сурхондарёда Gentra жарликка тушиб кетди

Crime

image

Сурхондарё вилояти Узун туманида Gentra жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ҳолат 7 май куни 23:30 ларда Узун туманидан ўтувчи 4К-620 автомобиль йўлининг 51-километрида содир бўлган. Воқеа жойини ўрганиш мақсадида масъул раҳбар ва ходимлар етиб борган.

Денов йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Gentra ҳайдовчиси хавфли бурилишларга эътибор бермасдан, чалғиши оқибатида машина жарликка тушиб кетган. Ҳодисада 1 нафар фуқаро воқеа жойида, яна бир фуқаро эса туман шошилинч тиббий бўлимига олиб борилган вақтда ҳалок бўлган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends