Суриядаги АҚШ базасига яна ҳужум қилинди
World
−
28 October 2023 9464 1 minute
Сурия шарқидаги Ал-Омар нефть кони яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига дронлар томонидан ҳужум қилинди. Бу ҳақда “Al Mayadeen” телеканали хабар берди.
Телеканалга кўра, ҳудудда кучли портлашлар содир бўлган. Шунингдек, Сурияда жойлашган Америка кучлари фойдаланадиган Хасака вилоятидаги Ҳарраб ал-Жаир аэродромига ҳам дронлар ҳужум қилган.
Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни "Ироқ исломий қаршилик ҳаракати" гуруҳи ўз зиммасига олган.
Гуруҳ вакили Жаъфар ал-Ҳусайний “Al Mayadeen” нашрига берган интервьюсида бўлинмалар Ғазо секторидаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун АҚШ базаларига ҳужум уюштирганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги ҳарбий базаларига бир қатор ҳужумлар уюштирилганди. Оқибатда 20 дан ортиқ америкалик аскар жароҳатланган.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October