АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари ўққа тутилиши оқибатида 20 ҳарбий жароҳатланди

Олам

image

Ўтган ҳафта АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги ҳарбий базаларига бир қатор ҳужумлар уюштирилганди. Оқибатда 20 дан ортиқ америкалик аскар жароҳатланди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги “NBC News” телеканалига маълум қилди.

Хабар берилишича, 18 октябрь куни Суриядаги ал-Танф базасига учувчисиз самолёт ҳужуми содир этилган куни 20 нафар америкалик ҳарбий енгил жароҳатланган.

Шу куни Ироқдаги ал-Асад авиабазасига уюштирилган ҳужумда тўрт нафар америкалик ҳарбий яраланган. У ерда америкалик пудратчи юрак хуружи туфайли вафот этган.

Ироқ Исломий қаршилик ҳаракати аъзолари Америка ҳарбий базаларига қилинган ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олган.

Пентагон маълумотларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида АҚШнинг Ироқдаги базаларига камида 10 марта, Сурияда эса 3 марта ҳужум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яқин Шарқ ҳарбий база

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг