Сўхга янги ИИБ бошлиғи тайинланди
Local
−
04 June 2020 12766 1 minute
Қосимжон Каримбердиевич Раҳимбердиев Сўх тумани Ички ишлар бўлимига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча, 3 июнь куни Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида Раҳимбердиев туман ИИБ раҳбари этиб тайинланган.
Бундан ташқари, йиғилишда Маъмуржон Ботиров туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
Бобосодиқ Латипов эса туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
Аввалроқ, Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September