“Сити” АЕКни йирик ҳисобида мағлуб этди

Sport

−

image

Кеча, 20 октябрь куни Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи турида ўз майдонида Грециянинг АЕК жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди. Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Мезбонлар сафида Фил Фоден хет-трик қайд этди. У 34, 65 ва 76-дақиқаларда гол урди. Шунингдек, Эллиот Андерсон (12) ва Райан Шерки (57) ҳам ўз номларини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голига Ставрос Пилиос (52) муаллифлик қилди. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг асосий таркибида майдонга тушди ва учрашувни тўлиқ ўтказди.

Ушбу ғалабадан кейин “шаҳарликлар” очколарини олтитага етказиб, умумий турнир жадвалининг кучли саккизлигидан жой олди. АЕК эса уч очко билан 26-ўринда бормоқда.

Кейинги турда “Манчестер Сити” жорий йилнинг 5 ноябрь куни сафарда Германиянинг “РБ Лейпциг” клубига қарши баҳс олиб боради. АЕК эса 4 ноябрь куни ўз майдонида “Реал Мадрид”ни қабул қилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends