Сирдарёдаги “Қолгансир” ўрмонида йирик ёнғин чиқди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги "Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги" ерлари сунъий равишда ёқиб юборилаётгани ҳақида хабар тарқалганди. Унда ўрмондаги хайвонот ва ўсимликлар дунёсига катта зарар етаётгани айтилган.

Ҳолатга Сирдарё вилоят Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш бошкармаси расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, жорий йилнинг 19 март куни "Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги" майдонининг 147,2 гектар майдонида ёнғин содир бўлган. Қаттиқ ёмғир ёққанлиги сабабли ёнғин  ўша кунни ўзида ўчган. 

Ҳозирги кунда ушбу холат юзасидан Сирдарё вилоят Ички ишлар булими томонидан ёнғин чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.


Rate Count

248

Rating

3

Rate this article

Share with your friends