Сирдарёдаги даладан 100 фоиз ёниб кетган жасад топилди
Crime
−
30 May 2021 18099 1 minute
Жорий йилнинг 28 май куни 19:00 ларда М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 136-км.даги туман ҳокимлиги захира ер майдонидан қотиллик аломатлари бўлган жасад топилган.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, марҳум Тошкент шаҳри, Учтепа туманида яшовчи Ф.П. (1974 й.т., судланмаган, киракаш) экани аниқланган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлими танасининг 100 фоиз куйиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.
28 май куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Live
All